Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси 1044 ҳолатда тадбиркорлар ҳуқуқларини бузганлиги аниқланди

Улашиш:

Бизнес-омбудсман томонидан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг қуйи тизимларида ўтказилган ўрганишларда 1044 та ҳолатда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

????Жумладан, 815 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текшириш ўтказиш билан боғлиқ қонунчилик талаблари бузилган.

Ҳудудлар кесимида:

— Жиззах вилояти (660 та);

— Сирдарё вилояти (28 та);

— Андижон вилояти (27 та);

— Фарғона вилояти (20 та);

— Самарқанд вилояти (10 та);

— Тошкент вилояти (8 та);

— Бухоро вилояти (7 та);

— Хоразм вилояти (3 та) ;

— Қорақалпоғистон Республикаси (52 та) ходимлари томонидан бундай камчиликларга йўл қўйилган.

⌛️Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқишда 198 та ҳолатда ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилган. Бундан ташқари, 31 та ҳолатда тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатишда қонунчилик талаблари ва белгиланган муддатларга амал қилинмаган.

????Қайд этилган камчиликларга йўл қўйган 142 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Шу билан бирга, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, уларни келгусида йўл қўйилишини олдини олиш ҳамда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли чоралар кўрилиши юзасидан Тақдимнома киритилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.