Трактори носоз бўлган 2 нафар фуқарога маъмурий баённома расмийлаштирилди

Улашиш:

Иллюстратив сурат
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4241-сонли ҳамда ҳукуматнинг 2019 йил 17 апрелдаги 325-сонли қарорларида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалиги ва йўл қурилиш техникаларидан қай тарзда фойдаланиш талаблари белгилиб берилган.

Ушбу ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда “Ўзагроинспекция”нинг Бахмал туман бўлими томонидан тумандаги 1 минг 758 та қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг электрон рўйхати шакллантирилди ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларидан меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида фойдаланиш инспекция томонидан доимий назоратга олинган.

Бу борада туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфизлиги бўлими ходимлари билан ҳамкорликда қўшма рейдлар ўтказиб келинаётир.

Хусусан, 2022 йилнинг август ойида ташкил этилган рейд тадбирларининг бирида туманнинг “Мўғол-Бахмал” йўналишидаги йўлнинг чет қисмида фуқаро М.С ҳамда “Боғишамол-Тонготар” йўналишидаги йўлнинг четида фуқаро Ж.Хларга тегишли тракторлар тўхтатиб текширилганда ҳар иккала тракторларнинг ёритиш ва бурилиш чироқлари носоз ҳолатда эканлиги аниқланди. Табиийки, техниканинг носозлиги ҳаракат давомида турли кўнгилсиз ходисаларни келтириб чиқариши мумкин.

Инспекция ходимлари томонидан МЖтКнинг 112-моддаси талабларини бузганликлари сабабли фуқароларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Юқоридаги сингари турли қонунбузилишларнинг олдини олиш, келгусида бундай хато ва камчиликларга йўл қўймаслик ва камчиликларни бартараф этиш борасида туманнинг маҳалла марказлари ҳамда аҳоли пунктларида фуқароларга тавсия ва тушунчалар бериб келинмоқда.

Умуман олганда, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш соҳаси бўйича жами 
 441 та назорат тадбирлари ўтказилиб, тадбирлар давомида 467 та қонунубузилиши ҳолатлари аниқланган. Ҳолатлар юзасидан 276 нафар техника эгалари расман огоҳлантирилиб, бажарилиши мажбурий  бўлган 333 та ёзма кўрсатма берилиши таъминланган. МЖтКнинг 112-моддаси талабларини бузганлиги учун 127 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 15 миллиондан ошиқ  жарима маблағлари ундирилган.

 Б.Шойбеков,

“Ўзагроинспекция”нинг Бахмал туман бўлими катта инспектори 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.