Кузги ғаллани суғориш қоидасини бузган 5 нафар фермер хўжаликлари раҳбарлари бўйича тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди

Улашиш:

Жиззах вилоятида 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини етиштиришда бажариладиган агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли амалга оширилиши “Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан назорат қилиб борилмоқда. Хусусан, Дўстлик туманидаги 13 700 гектар экилган ғаллани суғориш ишлари ҳам Инспекциянинг туман бўлими томонидан қатъий назоратга олинган. Ўрганишларга кўра, экилган ерларнинг 11 минг 97 гектари, яъни 81 фоизи униб чиққан.

Тумандаги бошоқли дон майдонларида суғориш ишларини тез ва сифатли амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2019 йил 12 июлдаги 575-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисида”ги Низомнинг 12 банди асосида қонун бузулиши олдини олиш мақсадида 371 фермер хўжаликларига огоҳлантириш хатлари берилди.

Таъкидлаш жоиз, фермер хўжаликлари ва кластерлар ғалла майдонларини пешма-пеш суғориш ишларини 2021 йил 18 август кунидан бошлаган эди. Ҳозирги кунда суғориш ишлари якунланган бўлиб, бугунги кунга қадар фермер хўжаликлари томонидан суғорилган бошоқли дон майдонларида суғориш тартибини бузган 69 фермер хўжалигига назорат тартиби асосида ёзма кўрсатмалар берилган. Суғориш қоидасини бузган 5 нафар фермер хўжаликлари раҳбарлари бўйича эса тегишли ҳужатлар расмийлаштирилиб, тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди. Бундан ташқари, Дўстлик тумани сув истемолчилари уюшмасининг 15 нафар бош мироб ва миробларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ваколат доирасида Мамурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекиснинг 74 моддаси 2-қисми билан жавбогарлик иши қўзғатилган.

Яна бир гап: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сонли қарорида “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги пахта хом ашёси етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидияларни белгиланган муддатларда талабгорларнинг ҳисоб-варақларига ўтказиб бериш” тўғрисида топшириқ берилган. Шунга асосан “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМга мувофиқ, сувни тежайдиган суғориш технологияси жорий қилинган майдонга лойиҳада белгиланган экиндан бошқа экин жойлаштирилганда, ушбу экинни суғоришда мавжуд сувни тежайдиган суғориш технологиясидан тўлиқ фойдаланиш имкони бўлмаган тақдирда унинг асосий қисмидан (сув тиндиргич, насос станцияси, фильтрлар, сувни етказувчи ва тақсимловчи қувур тармоғи ва бошқа асосий қисмларидан) фойдаланиш лозим бўлади.

Шулардан келиб чиқиб, туманда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилган 125 фермер хўжаликларига огоҳлантириш хатлари берилган.

Рустам Анорқулов

“Ўзагроинспекция”нинг Дўстлик туман бўлими

инспектори

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.