Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қонунида вакилнинг ваколатлари белгилаб ўтилган.
Қонуннинг 8-моддасида вакилнинг ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, унда вакил томонидан тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб аризалар, даъволар ва шикоятлар билан судларга давлат божи тўламасдан мурожаат этиш ҳуқуқларига эканлиги кўрсатилган.
Ҳозирда Жиззах вилоятидаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя остига олинмоқда ва тадбиркорларнинг мурожаатлари қонунда белгиданган тартибда кўриб чиқилмоқда.
Хусусан, бизнес омбудсман девонига Шароф Рашидоа тумани фаолият юритувчи “Ahmad ota fayz” хусусий корхонаси солиқ органи ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаати ҳам кўриб чиқилган.
Аниқланишича, корхона томонидан тегишли ҳисобварақ-фактураларга асосан 2020 йилда контрагентлардан жами 5.812.151.991 ҳар-хил турдаги товарлар сотиб олинган бўлиб, ушбу сотиб олинган товарлар бўйича
829.564.967 сўм ҚҚС суммаси ҳисобга олинган.
Бироқ, вилоят солиқ бошқармаси ходимлари томонидан корхона хуфиёна иқтисодиёт билан шуғулланган тадбиркорлик субъектлари ўртасида қалбаки ва кўзбўямачилик учун битимлар тузганлиги сабабли 829.564.967 сўм ҚҚС суммасини ҳисобдан чиқариш тўғрисида 23.03.2021 йилда асослантирилмаган хулоса тузилиб, 06.04.2021 йилдаги 30-сонли қарори билан 829.564.967 сўм маблағни корхонанинг ҳисоб рақамидан бюджетга ноқонуний ундирилган.
Шунга кўра, бизнес-омбудсман томонидан 24.07.2021 йилда Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг “Ahmad ota fayz” хусусий корхонасига нисбатан ҚҚС бўйича қўшимча равишда 829.564.967 сўм солиқ ҳисоблашдан иборат ҳаракатини қонунга хилоф ва вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг 06.04.2021 йилдаги 30-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида Жиззах туманлараро маъмурий судига ариза билан мурожаат қилинган.
Судининг 27.08.2021 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан солиқ органининг “Ahmad ota fayz” хусусий корхонасига 829.564.967 сўм солиқ ҳисоблашдан иборат ҳаракати қонунга хилоф, солиқ бошқармасининг 06.04.2021 йилдаги 30-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Корхонанинг бюджетга ноқонуний равишда ўтказиб юборилган 829 524 967 сўм миқдордаги пул маблағини қайтариш тўғрисидаги талабномаси шу кунга қадар ижросиз қолдирилган.
Шундан сўнг, Бизнес-омбудсман томонидан 09.12.2021 йилда Жиззах туманлараро иқтисодий судига асоссиз ҳисобдан чиқарилган 829.564.967 сўм пул маблағини бюджетдан қайтариш ҳақида даъво аризаси киритилган.
Маълумот учун, Солиқ кодексининг 14-моддаси 8-қисмида, битим қалбакилиги (кўзбўямачилик учун тузилганлиги) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек, уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилиши белгиланган бўлсада, бошқарма мансабдор шахслари томонидан ушбу қонун талаблари қўпол равишда бузилиб, масалани суд тартибида ҳал қилинади.
Суд юқорида қайд этилган ҳолатларни инобатга олган ҳолда 23.02.2022 йил даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб тадбиркор манфаатида қонуний қарори қабул қилди.
Бизнес-омбудсман девони етакчи
инспектори
Ғайиров Шохруххон Нуманович