Бизнес-омбудсманнинг Жиззах вилоятидаги шўъбасига тадбиркорлар томонидан қанча мурожаат келиб тушгани маълум бўлди

Улашиш:

Жорий йилда Бизнес-омбудсманнинг Жиззах вилоятидаги шўъбасига тадбиркорлик субъектларидан жами 620 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 321 та ёки 57 фоиз мурожаат бўйича тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган, қолган 299 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича ваколатли идораларга қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида 17 та тақдимнома юборилган, 6,8 млрд. сўмлик қарздорликни ундириш ҳақида судларга 33 та даъво аризалари ва шикоятлар киритилган, 34 та вазирлик ва идора раҳбарлари қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик ҳақида расман огоҳлантирилган, тадбиркорлик субъектларида текшириш тартибини бузган 70 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилган, жиддий қонун бузилиш ҳолатлари бўйича прокуратура органларига 5 та жиноий таклиф берилган.

Масалан, “Кашфиёт” қўшма корхона шаклидаги масъулияти чекланган жамияти (номи ўзгартирилган) раҳбари Я.Б. Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолда ҳисобдан чиқарилган 687 776 341 сўмни бюджетдан қайтариш ҳақида Бизнес-омбудсманга ариза билан мурожаат қилган.

Мурожаат юзасидан тадбиркор манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси 2022 йил 22 апрелда тўлиқ қаноатлантирилиб, қайд этилган маблағни жамият фойдасига қайтариш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарилган.

Бизнес-омбудсман девонининг

Жиззах вилоят шўъбаси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.