Прокуратура бюроси нафақат ижро этади, балки оилаларни яраштиришга ҳам ҳаракат қилмоқда

Улашиш:

Таҳлилларга кўра, ажримларга асосан фарзандсизлик, оилавий келишмовчилик, узоқ вақт бирга яшамаслик, иқтисодий етишмовчиликлар, қонуний никоҳни бекор қилмасдан бошқа оила қуриш каби сабаблар омил бўлади.

Ажрашиб кетган оилаларнинг салмоқли қисмини ёш оилалар ташкил этмоқди. Ёш оила бошлиқлари аксарият ҳолларда оилани мустақил бошқариш, фикрлаш, даромад топиш салоҳиятига эга, келинларнинг эса оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги кўриниб қолмоқда. Бундан ташқари, ёш оила ҳаётига қайнона, қайнота ва бошқалар аралашуви туфайли ҳам кўплаб ажрашишлар қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ш.Рашидов туман бўлими томонидан бўлим иш юритувида бўлган вояга етмаган фарзандларга моддий таъминоти учун алимент пуллари ундириш билан боғлиқ ижро хужжатлари бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

ФИБ Жиззах туманлараро судининг 2022 йилдаги қарорига асосан қарздор А.Мамасадиковдан ундирувчи М.Мамасадикова  фойдасига 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Ижро ҳаракатлари давомида оила ўзаро келишганлиги сабабли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини  ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-бандига асосан   ижро ҳужжати тамомланди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.