Риши Сунак Британия бош вазири сифатида илк бор Украинадаги уруш ҳақида фикр билдирди

Улашиш:

Фото: NBC News
Британиянинг янги бош вазири Риши Сунак ушбу лавозимдаги ўзининг илк чиқишида Украинадаги уруш ҳақида гапириб ўтди.

Ўз нутқида у Россия Федерациясини коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатлари фонида бутун дунё бўйлаб энергия бозорлари ва таъминот занжирларини беқарорлаштирганликда айблади.

«Путиннинг Украинадаги уруши бутун дунё бўйлаб энергия бозорлари ва таъминот занжирларини беқарорлаштирди. Олдинги ҳукумат хато қилган. Мен ўз партиям раҳбари ва бош вазир этиб, уларни тузатиш учун сайландим», — деди у.

Ундан ташқари, Сунак ўз нутқи видеоси остида «мамлакатимизни сўз билан эмас, амал билан бирлаштираман ва сизлар учун кун-у тун ишлайман» дея изоҳ қолдирди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.