“Маҳалла” жамғармаси раиси: ҳашарда қатнашиш ихтиёрий, ходимларнинг иш ҳаққидан фақат уларнинг ролизиги билан ушланади

Улашиш:

Бугун Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари ўтказилади. Тадбир арафасида “Маҳалла” жамоат хайрия жамғармаси Республика бошқаруви раиси Дилшод Усмонов шанба кунги умумхалқ ҳашарида иштирок этиш ихтиёрий эканини таъкидлаган. 

"Ҳашар доирасида ҳудудни ободонлаштиришда иштирок этиш ихтиёрийлигини яна бир бор таъкидламоқчиман. Ходимларнинг бир кунлик иш ҳаққидан ҳам фақат уларнинг розилиги билан ушлаб қолиниши мумкин", - дея таъкидлади Усмонов Тошкентдаги брифинг чоғида.

Шуни таъкидлаш керакки, мамлакатимизда бир ёмон одат бор - шифокорлар, ўқитувчилар ва бошқа давлат ташкилотлари ходимлари хашар пайтида маълум ҳудудни тозалашга мажбур қилинади. Кўпинча ходимлар ўз ташкилотлари ҳудудларида эмас, балки бошқа жойлардаги ободонлаштиришга олиб борилади. Шунингдек, улар ихтиёрий -мажбурий асосда бир кунлик иш ҳақларини “Маҳалла” хайрия жамғармасига кўчиришади.

Шуни эсда тутиш керакки, ҳеч ким сизни тозалашга, хусусан бирор бир жазо билан таҳдид қилиш асосида мажбур қила олмайди. Агар бундай ҳолатлар бўлса, прокуратура ва Меҳнат вазирлигига мурожаат қилишингиз мумкин.

Адлия вазирлиги аввал ҳам Ўзбекистонда хашарлар фақат ихтиёрий равишда ўтказилишини, улар фақат тегишли ташкилот ҳудудида ташкил этилишини таъкидлаган эди. Ҳашар вақтида қурилиш ёки қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этиш қатъиян ман қилинган.

Дилшод Усмановнинг айтишича, ҳашар давомида 15 минг гектардан ортиқ ерни ободонлаштириш, 6 минг километрдан ортиқ суғориладиган ариқ ва каналларни тозалаш, 1 миллионга яқин мевали ва манзарали кўчатлар ва 2 миллиондан ортиқ гуллар экиш, 5 мингта кам таъминланган оиланинг уйларини таъмирлаш режалаштирилган.

Бундан ташқари, тўққиз мингдан зиёд кам таъминланган оила ва уч мингдан зиёд ёлғиз кексалар моддий ёрдам олади. Бунинг учун 3 миллиард сўм ажратилади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.