Жиззахда 12 ёшли бола икки синглиси билан машина бошқаргани аниқланди (видео)

Хато ҳақида хабар Чоп этиш
СИ ОВОЗ Мақолани тинглаш 00:00 / 00:00

Жиззах вилоятида 12 ёшли бола икки синглиси билан машина бошқаргани аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, ёш бола машина ҳайдаб кетаётган вақтда инспекторлар томонидан тўхтатилган. Шундан сўнг бола 12 ёшли 5-синф ўқувчиси экани, ёнида икки синглиси ҳам борлиги аниқланган. Боланинг онаси соғлиғи тўғри келмагани учун ўғлига машина ҳайдашга рухсат берганини айтган. 

“Кечиринг, қўрқиб қолдим, бошқа машина ҳайдамайман”, — дея узр сўраган бола.


Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг