Жиззах вилоятида икки туманга янги ҳоким тайинланди

Улашиш:

Жиззах вилоятида бир вақтнинг ўзида икки туман раҳбариятида ўзгаришлар бўлди. 22 август куни Шароф Рашидов ва Пахтакор туманларида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиялари ўтказилди.

Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига Ашуров Асилбек Раҳмонович тайинланди. У бу лавозимга 2022 йилдан буён Пахтакор тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётганидан сўнг ўтди. Тавсия вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев томонидан берилиб, депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Шундан сўнг Пахтакор тумани раҳбарлигига янги номзод — Абдувоҳидов Ҳусан Бўлтакович тайинланди. У 2023 йилдан буён БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳасида молиявий масалалар бўйича маслаҳатчи сифатида ишлаб келаётган эди. Депутатлар унинг номзодини ҳам бир овоздан маъқулладилар.

Шу тариқа, Ашуров Асилбек Раҳмонович Шароф Рашидов туманига, Ҳусан Абдувоҳидов эса Пахтакор туманига раҳбар сифатида тайинланди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.