Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўзига хос xусусиятлари

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакатимиз ҳаётидаги ғоят муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа ҳисобланади.

Чунки, бу давлат раҳбари - Президентни сайлаш билан боғлиқ ўта масъулиятли жараёндир. Зеро, мамлакатимиз келажаги, унинг янада тараққий топиши давлат раҳбари лавозимига энг муносиб номзодни сайлаш ҳамда бу жараёнда сайловчилар қабул қиладиган қарорга боғлиқдир. Ўзбекистон Республикаси Презденти сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни демократик тарзда очиқ ва ошкора ўтказиш билан боғлиқ масалалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Жорий йилнинг 9 июлида бўлиб ўтадиган Президент сайлови миллий сайлов амалиёти ва халқаро сайлов меъёрларига мос равишда қабул қилинган сайлов қонунчилиги асосида ўтказилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари, жамоат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асослари ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ҳуқуқий мақомига оид нормалар билан бир қаторда сайловга оид тамойил ҳамда қоида-талаблар мустаҳкамланган.

Конституциямиздаги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови билан боғлиқ қоида-талаблар муҳим аҳамиятга эга бўлиб, биринчидан, фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқларини таъминлаш орқали мамлакат раҳбари бевосита сайловчилар томонидан сайланади, иккинчидан, жамоат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг тобора ривожланиши асосида сиёсий партияларнинг давлат органларини шакллантиришдаги фаолиятини кафолатлайди, учинчидан, сайлов ҳуқуқи тамойиллари ва муддатлари асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мустақил сайлов комиссиялари томонидан амалга оширилиши таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мақоми Конституциянинг 105-моддасида белгиланган бўлиб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди. Шунинг учун ҳам мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилайдиган ва Ўзбекистон халқи номидан иш олиб борувчи мансабдор шахс сифатида давлат раҳбарлигига номзодлар учун тегишли талаблар конституция даражасида мустаҳкамланган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 106-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин. 

Сайловга оид қонунчилик ҳужжатлари тизимида Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси муҳим аҳамиятга эгадир.

 

Сайлов кодекси турли сайловларни ўтказиш билан боғлиқ 5 та қонун ва ўндан ортиқ меъёрий ҳужжатлар асосида қабул қилинган, ўзида 30 дан ортиқ янги демократик сайлов қоида талабларни мужассамлаштирган ягона кодификациялашган ҳуқуқий ҳужжатдир.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси 2019 йил 25 июнда қабул қилинган бўлиб, 18 боб ва 103 та моддадан иборат.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ масалалар алоҳида ҳуқуқий тартибга солинган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўзига хос хусусиятлари Сайлов кодексининг 12-бобида белгиланган бўлиб, қуйидаги нормалардан иборат: Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодга қўйиладиган талаблар (61-модда); Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи (62-модда); Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун сиёсий партиялар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар (63-модда); Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш тартиби (64-модда); Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш (65-модда); Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатидан илгариги сайлов (66-модда).

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлиб, ўз сиёсий ғояси, дастури ва сайловолди платформаси асосида сайлов жараёнида кураш олиб борадилар.

Сайлов кодексининг 61-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти етти йил муддатга сайланади. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Бундан ташқари, президентиликка номзодлар учун қуйидаги талаблар белгиланган, ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида ўн йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланиши мумкин.

Қуйидагилар:

қасддан содир этилган жинояти учун илгари судланган фуқаролар;

диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг профессионал хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сиёсий партияларнинг юқори органлари томонидан амалга оширилади.

Сайлов кодексининг 62-моддасига мувофиқ сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида тўрт ой олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсата олиши кўрсатилган.

Сайлов кодексининг 63-моддасида,  Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун сиёсий партиялар томонидан сайловга камида етмиш кун қолганида Марказий сайлов комиссиясига қуйидаги хужжатлар тақдим этилиши кўрсатилган, жумладан: 

сайловда иштирок этиш тўғрисида партия раҳбари томонидан имзоланган ариза;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг сиёсий партия рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотнома;

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод тўғрисидаги маълумотлар.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилгач, Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиянинг ваколатли вакилига ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана ва вақт кўрсатилган маълумотнома беради. Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида партиянинг сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида беш кунлик муддат ичида узил-кесил қарор қабул қилади ҳамда сиёсий партиянинг ваколатли вакилига рўйхатга олинганлик гувоҳномасини ва белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкаларини беради. Сайловда иштирок этувчи партияларнинг рўйхати аризаларнинг келиб тушиши навбати тартибида марказий матбуотда эълон қилинади.

Сайлов кодексининг 64-моддасида, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш тартиби белгиланган.

Мазкур тартибга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш беш кун қолганида бошланади ва қирқ беш кун қолганида тугайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сиёсий партияларнинг юқори органлари томонидан амалга оширилади.

Сиёсий партиянинг юқори органи Ўзбекистон Республикаси Президентлигига битта номзод кўрсатиши мумкин.

Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига фақат ўз партияси аъзолари орасидан ёки партиясизни номзод этиб кўрсатишга ваколатлидир. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатилганлиги тўғрисида баённома тузилади.

Сиёсий партиянинг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни илтимос қилиб Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

сиёсий партия юқори органининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарори;

сиёсий партия юқори органи мажлисининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги баённомаси, унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партиявийлиги кўрсатилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ўз номзоди овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси;

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари. Сиёсий партия томонидан тақдим этилган имзо варақаларида Ўзбекистон Республикаси жами сайловчилари умумий сонининг камида бир фоизининг имзоси бўлиши керак. Бунда сиёсий партия битта маъмурий-ҳудудий тузилмада (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент) 

Ҳужжатларни тақдим этган шахсга Марказий сайлов комиссияси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана ва вақт кўрсатилган маълумотнома беради.

Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни беш кунлик муддат ичида текшириб чиқади ва уларнинг ушбу Кодекс талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.

Марказий сайлов комиссияси рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган номувофиқликлар ва ушбу Кодекс талабларидан четга чиқиш ҳоллари тўғрисида тегишли сиёсий партияларнинг раҳбарларига маълум қилади. Сиёсий партия ҳужжатлардаги аниқланган номувофиқликлар ва хатоларни икки кунлик муддатда тузатишга ҳамда уларни Марказий сайлов комиссиясига тақдим этишга ҳақли.

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжатларни қабул қилишни рўйхатга олиш муддати тугалланишига етти кун қолганида якунлайди.

Сайлов кодексининг 64-моддасида,  Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш тартиби белгиланган. Мазкур тартибга асосан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш беш кун қолганида бошланади ва қирқ беш кун қолганида тугайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сиёсий партияларнинг юқори органлари томонидан амалга оширилади.

Сиёсий партиянинг юқори органи Ўзбекистон Республикаси Президентлигига битта номзод кўрсатиши мумкин.

Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига фақат ўз партияси аъзолари орасидан ёки партиясизни номзод этиб кўрсатишга ваколатлидир. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатилганлиги тўғрисида баённома тузилади.

Сиёсий партиянинг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни илтимос қилиб Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

сиёсий партия юқори органининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарори;

сиёсий партия юқори органи мажлисининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги баённомаси, унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партиявийлиги кўрсатилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ўз номзоди овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси;

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари. Сиёсий партия томонидан тақдим этилган имзо варақаларида Ўзбекистон Республикаси жами сайловчилари умумий сонининг камида бир фоизининг имзоси бўлиши керак. Бунда сиёсий партия битта маъмурий-ҳудудий тузилмада (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) имзолар умумий сонининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин.

Ҳужжатларни тақдим этган шахсга Марказий сайлов комиссияси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана ва вақт кўрсатилган маълумотнома беради.

Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни беш кунлик муддат ичида текшириб чиқади ва уларнинг ушбу Кодекс талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.

Марказий сайлов комиссияси рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган номувофиқликлар ва ушбу Кодекс талабларидан четга чиқиш ҳоллари тўғрисида тегишли сиёсий партияларнинг раҳбарларига маълум қилади. Сиёсий партия ҳужжатлардаги аниқланган номувофиқликлар ва хатоларни икки кунлик муддатда тузатишга ҳамда уларни Марказий сайлов комиссиясига тақдим этишга ҳақли.

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжатларни қабул қилишни рўйхатга олиш муддати тугалланишига етти кун қолганида якунлайди.

Сайлов кодексининг 65-моддасида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари расмий равишда эълон қилинган кундан эътиборан кечи билан икки ой ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида қасамёд қилган пайтдан эътиборан ўз лавозимига киришади.

Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ваколатларини янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимга киришгунига қадар бажаради.

Сайлов кодексининг 66-моддасида, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Сенат Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаган тақдирда, сайлов ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда икки ой ичида ўтказилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади. 

А.Сайфитдинов - Жиззах вилоят маъмурий судининг судьяси 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.