Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайлови ўтказилиши эълон қилинди

Улашиш:

Қозоғистон Республикаси президентининг тегишли фармонига кўра 2022 йилнинг 20 ноябрь куни навбатдан ташқари Қозоғистон Республикаси президентлиги сайлови бўлиб ўтиши белгиланди.

Қозоғистонда конституцион ислоҳотлар эълон қилингач сайлов тизимида бир қанча ўзгаришлар юз берди. Жумладан, президентнинг ваколат муддати 5 йилдан 7 йилга ўзгартирилди. Вилоят ҳокимларини сайлаш тартиби жорий этилди. Сиёсий партияларни рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилди.

Сайлов тизими можаритар тизимдан аралаш сайлов тизимига ўтказилди. Номзодларни кўрсатиш ва депутатлик мандатларини тақсимлашда аёллар ва ёшлар учун алоҳида 30 фоизлик квота жорий этилди.

Президент Қосим Жўмарт Тоқаев Қозоғистон халқига мурожаатнома йўллади ва тез орада сайловолди дастурини эълон қилишини билдирди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.