Ғаллаоролда ажрашган оилалар яраштирилди

Улашиш:

Ғаллаоролда оилаларни мустаҳкамлаш, нотинч оилалардаги муаммо ва низоларни бартараф этиш, ажримларнинг олдини олиш, ажрашиш остонасида турган оилаларни яраштириш чоралари кўрилмоқда.  

Оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор бўлади. Жамият, оила ва шахс бир-бирисиз мукаммал ва бахтиёр бўла олмайди. Оиланинг жамиятдаги ўрни ва роли масаласи барча даврларда ҳам ниҳоятда муҳим аҳамият касб этган. Шу маънода оиланинг жамиятдаги ўрнини юксалтириш, халқимизнинг оила билан боғлиқ қадриятларини мазмунан бойитиш, оилаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида МИБ Ғаллаорол туман бўлими томонидан оилаларни тиклаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.  

Олиб борилган тушунтиришлар натижасида Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими иш юритувида бўлган Қувондиқовлар оиласи яраштирилди ва алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжати иш юритишдан тамомланди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.