Хитойнинг шимоли-шарқида жойлашган Далянь шаҳри сунъий оролда жойлашадиган дунёдаги энг катта аэропорт қуриш режасини эълон қилди. Лойиҳа қиймати 4,3 миллиард долларни ташкил этади.
Янги Цзиньчжоувань халқаро аэропорти 20 квадрат километрлик майдонни эгаллайди ва сунъий оролларда қурилган Гонконг (12,48 квадрат километр) ва Касай (10,5 квадрат километр) аэропортларидан анча катта бўлади.
Лойиҳанинг биринчи босқичида аэропорт йилига 43 миллион йўловчига хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, кейинчалик бу кўрсаткич 80 миллионгача оширилиши режалаштирилган. Ҳаво портида тўртта учиш-қўниш йўлаги ва 900 минг квадрат метрлик замонавий терминал қурилади.
Далянь минтақанинг асосий транспорт марказига айланиши кутилмоқда, чунки у Япония ва Жанубий Корея билан яқин иқтисодий алоқаларга эга йирик порт шаҳар ҳисобланади. Қурилишни 2035 йилга қадар якунлаш режалаштирилган.
Янги аэропорт нафақат минтақа учун муҳим транспорт ўзаги, балки халқаро авиация соҳасида Хитойнинг яна бир стратегик ютуғи сифатида баҳоланмоқда.