12 апрелдан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида халқаро автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда. Жадвал ва нархлар

Улашиш:

12 апрелдан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида халқаро автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда.

Қатнов жадвали ва нархлари бугун Транспорт вазирлиги томонидан эълон қилинган. Даставвал, бешта маршрутни йўлга қўйиш режалаштирилган.

  • Тошкент – Алмати (16:00, 17:00, 18:00, 19.30) – нархи 200 минг сўм

  • Тошкент – Шимкент (12.00) –   60 минг сўм

  • Тошкент – Нур-Султон (18.00) – 350 минг сўм

  • Тошкент – Туркистон (19.00) – 100   минг сўм

  • Тошкент – Қизилўрда (19.00) – 200   минг сўм

Шунингдек, Тожикистонга ҳам автобус қатнови режалаштирилган.

Тошкент – Хўжанд (18.00) – 100   минг сўм

Барча автобуслар “Тошкент” автовокзалидан жўнайди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.