“Ўзбекистон темир йўллари” Тошкент ва Волгоград ўртасида яна бир поездни йўлга қўймоқда

Улашиш:

“Ўзбекистон темир йўллари” 5 октябрдан бошлаб Тошкент ва Волгоград ўртасида яна бир поездни йўлга қўймоқда.

Поезд пойтахт Марказий бекатидан чоршанба куни соат 23:58да йўлга чиқади ва шанба куни соат 9:56да Волгоградга етиб боради. Сафар вақти тахминан 60 соатни ташкил қилади.

Поезд 376 та плацкарт ва 96 та купе жойларидан иборат. Плацкарт чипта нархи 1,3 млн. сўм, купе -2 миллион сўмни ташкил этади.

Чипталарни темир йўл кассаси ёки chipta.railway.uz сайтидан сотиб олиш мумкин. Батафсил маълумот кассалар, ахборот бюролари ёки 1005 рақами орқали берилади.

Тошкент ва Волгоград ўртасида темир йўл йўловчи ташиш жорий йилнинг 25 июнь куни йўлга қўйилди. Айни пайтда поезд Тошкентдан Волгоградга шанба кунлари жўнайди.

Аввалроқ Тошкент-Самара йўналишида қўшимча поезд ишга туширилиши ҳақида маълум бўлганди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.