14 январь куни Тошкент—Бухоро йўналишида ҳаракатланаётган "Афросиёб" тезюрар поезди Зиёвуддин ва Навоий бекатлари оралиғида шошилинч тўхтатилди. Темир йўлда аниқланган бетон шпал поезд учун жиддий хавф туғдирган.
Машинистларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида йўловчилар жароҳатланмаган ва жиддий оқибатлардан қочишга муваффақ бўлинган. Техник бригада поездни зудлик билан текшириб, уни хавфсиз деб топганидан сўнг, ҳаракат қайта тикланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари давом этмоқда. "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси йўловчи хавфсизлигини таъминлаш ва бундай ҳолатларни олдини олиш бўйича барча зарур чораларни кўраётганини маълум қилди.