Ўзбекистон Қозоғистон билан темирйўл қатновини тикламоқда

Улашиш:

«Қазақстан темир жоли» АЖ билан келишилган ҳолда йўловчи ташувчи поезд қатновлари қайта тикланмоқда.  Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар берди.

15 май куни 647/648-сонли Нукус—Бейнеу—Нукус йўналишидаги йўловчи поездининг қатновни бошланади. Шунингдек, 16 майдан бошлаб Олма-ота-2—Тошкент—Олма-ота-2 йўналишида 1/2-сонли («Тулпар-Талго») поезд қатнови йўлга қўйилади. Юқорида кўрсатилган рейсларнинг даврийлиги Тошкентдан ҳафтасига 3 марта Тошкент Марказий вокзалидан амалга оширилади.

Бошқа қўшни давлатлар билан темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма босқич очилиши кутилмоқда.

Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат чегараси орқали ўтиш пунктларида белгиланган тартибда ўрнатилган чеклов чоралари талабларига риоя қилиш лозим. Хусусан, қўшни давлат чегараси орқали ўтиш пунктлари орқали Қозоғистонга келган барча шахслар ПЗР усули билан COVID-19 га тест синовидан ўтгани ҳақида маълумотнома тақдим этиши шарт (қозоқ, рус ёки инглиз тилида).

Эслатиб ўтамиз, икки давлат ўртасидаги автобус қатнови шу йилнинг апрел ойида тикланганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.