Жўраев Ўткир Камилович – Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Жиззах вилояти минтақавий вакили лавозимига тайинланди.
Ў.Жўраев - 1973 йил Жиззах вилояти Жиззах туманида туғилган, маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос, 3-даражали адлия маслаҳатчиси махсус унвон – мартаба даражасига эга.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Янгиобод туман адлия бўлими бошлиғи вазифасида фаолият олиб борган.