“Ўзбекистон темир йўллари” Тошкент ва Бухоро ўртасида қатновчи кунлик “Афросиёб” поездларини йўлга қўймоқда. Поезд Самарқандда ҳам тўхтаб ўтади

Улашиш:

“Ўзбекистон темир йўллари” 2021 йилнинг 27 декабридан 2022 йил 9 январга қадар Тошкент ва Бухоро ўртасида кунлик тезюрар “Афросиёб” поездларини ишга туширади. Поезд Самарқанд ва Навоийда ҳам тўхтайди.  

Бу Янги йил байрами кунлари йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ва ички туризмни ривожлантириш мақсадида амалга оширилмоқда. Ҳозиргача “Афросиёб” мазкур йўналишда фақат жума, шанба ва якшанба кунлари ҳаракатланиб келмоқда.

Энди тезюрар поезд Тошкентдан ҳар куни соат 9:02да, Бухородан эса 15:02 да йўлга чиқади.

Бундан ташқари, дам олиш кунлари барча йўловчи поездларига қўшимча вагонлар уланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.