Ўзбекистонлик олимлар қон кетишини олдини олувчи препарат ишлаб чиқишди

Улашиш:

Ўзбекистонлик олимлар жарроҳлик амалиётларидан олдин ва кейин қон кетиш жараёнларини олдини олувчи Глилагин дори воситасини ишлаб чиқаришди.

Биоорганик кимё институти олимлари томонидан ишлаб чиқилган дори воситасидан жарроҳлик амалиётларидан олдин ва кейин қон кетиш жараёнларини олдини олишда фойдаланиш мумкин.

Шунингдек, маҳаллий ва бачадондан қон кетиш жараёнларида гемофилия билан боғлиқ қон кетишларда ва тромбоцитопеник пурпура ва аллергик диатезларда қарши қўлланилади.

Препаратнинг таъсир механизми, қон томир-тромбоцитар гемостазига боғлик.
"У қон таркибидаги тромбоцитлар сонининг ошиши ва уларнинг адгезив ва агрегацион хусусиятларини, шунингдек, тромбоцитар тизимининг фаоллашиши билан бирга, капиллярлар ўтказувчанлигининг камайиши ҳамда ҳосил бўлаётган қуйқанинг ретрактивлигини кучайтиради", дейилади хабарда.

Препарат V синф кам заҳарли препаратлар жумласига киради, кумулятив, маҳаллий сескантирувчи, мутагенлик, эмриотокциклик, тератоген ва аллергик хусусиятларга эга эмас.

Глилагин периферик қон системасига, жигар ва буйрак, хроник касалликларда ички қўлланишда аъзоларнинг патоморфологиясига ва тўқималарига таъсир кўрсатмайди.

Ҳозирги кунда амалий тиббиётда ишлатиладиган аналоглари “Ditsinon”, “Vikasol” ва “Аминокапрон кислота”лари синтетик бирикмалар бўлиб, улардан фарқли равишда “Глилагин таблеткалари 0.005г” 100% табиий, ўсимликдан олинган бирикмалар асосида тайёрланганлиги сабабли ёнаки салбий таъсирларга эга эмас.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.