Тошкент шаҳар ҳокимлиги 50та “гармошка-автобуслар”дан харид қилмоқчи

Улашиш:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 50 та “гармошка-автобуслар”дан харид қилмоқчи. Янги автобуслар 11та магистрал кўчаларда ташкил этиладиган алоҳида полосалар бўйлаб ҳаракатланади.  

Гармошка-автобус   икки ёки ундан ортиқ секциялардан ташкил топган ва шарнир билан бирлаштирилган жамоат транспорти ҳисобланади. Одатда бирлаштирувчи қурилма гармошкани эслатади, шу боис оддий халқ тилида “гармошка-автобус” деб айтилади. 

“Катта сиғимли 18 метрли автобуслар 2023 йилда харид қилинади. Бу алоҳида полосалардан ҳаракатланадиган электробуслар бўлади”, - деди бугун ўтказилган матбуот-анжумани давомида Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев. 

Шунингдек, унинг айтишича, алоҳида полосалар Навоий ва Фарғона йўли кўчасида ташкил этилади. Бу полосалар бўйлаб ҳаракатланаётган автобусларга қоидабузарликларни фото ва видеотасвирга олиш учун махсус воситалар ўрнатилади, яъни бошқа автомобилларнинг жамоат транспортига халақит бериши ҳолатлари қайд этиб борилади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.