“Тошкент-Хожикент-Тошкент” йўналишида шаҳарлараро электропоездлар қатнови вақтинча бекор қилинади

Улашиш:

2022 йил 10 май куни соат 08:30 дан 11 май куни соат 06:30 га қадар “Тошкент МТУ” УК йўлсозлари томонидан “Тошкент-Хожикент” йўналишида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” хабар бермоқда.

Поездлар ҳаракат хавфсизлиги ҳамда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 2022 йил 10 май куни “Тошкент-Хожикент-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган 6429, 6430, 6435, 6436, 6437, 6441 ҳамда 11 май куни ушбу йўналишда ҳаракатланадиган 6442, 6440-сонли шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови бекор қилинади.

11 май куни соат 06:30 дан бошлаб, ушбу шаҳарлараро ҳаракатланадиган электропоездлар ўз ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди", - дейилади хабарда. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.