Facebook ва Instagram Трампнинг аккаунтларини блокдан чиқаради

Улашиш:

Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларига эгалик қилувчи Meta компанияси АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг аккаунтларини блокдан чиқармоқда, унга тарафдорлари 2021 йил январида Капитолийга бостириб киришганидан сўнг бир вақтнинг ўзида бир нечта йирик онлайн платформалардан фойдаланиш тақиқланган эди. Бу ҳақдаги қарорни 25 январь, чоршанба куни Meta'нинг глобал масалалар бўйича президенти Ник Клегг эълон қилди.

Унинг аниқлик киритишича, Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтлари яқин ҳафталарда тикланади, бироқ бу ҳаракат «такрорий қоидабузарликларга йўл қўймаслик учун» янги чекловлар билан бирга бўлади: агар Трамп платформа қоидаларини бузса, у яна икки йиллик тақиққа дуч келади. 

Аввалроқ Трампнинг Twitter ижтимоий тармоғидаги микроблоги сервиснинг янги эгаси Илон Маск томонидан блокдан чиқарилган эди. Бироқ АҚШ собиқ президенти ҳали бу платформадан ўзи асос солган Truth Social'ни афзал кўриб, Twitter'га қайтгани йўқ. У Facebook ва Instagram'да постларини қайта эълон қилиш имкониятидан фойдаланиши номаълум. Бироқ таҳлилчилар 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этишини эълон қилган Трамп тез орада ижтимоий тармоқлардаги иштирокини ошириши мумкинлигини истисно этмаяпти.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.