Санкт-Петербургда ЙТҲ содир этган ўзбекистонликка 3 йиллик жазо тайинланди

Улашиш:

Санкт-Петербургнинг Дзержинский туман суди Ўзбекистон фуқароси Лазизжон Раҳматовни йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда ҳалокатли ЙТҲ содир этганлиги учун уч йилга манзил-колонияга ҳукм қилди.

Ҳодиса 2024 йил 10 май куни содир бўлган. Раҳматов Kia Rio автомобилини белгиланган тезликдан анча юқори – соатига 140 километрдан ортиқ тезликда бошқариб, светофорнинг қизил чироғида ўтиб кетган. У яшил чироқда ҳаракатланаётган Kia Sorento билан тўқнашган. Тўқнашув натижасида, Kia Rio йўловчиларидан бири оғир жароҳат олиб, шифохонада вафот этган.

Суд жараёнида Раҳматов ўз айбини тан олди ва қилмиши учун пушаймонлигини билдирди. Унга уч йиллик манзил-колония жазоси ҳамда ушбу муддат давомида транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш чораси қўлланилди.

Шунингдек, суд Раҳматовни марҳумнинг вояга етмаган фарзандига бир миллион рубль товон тўлашга ва жабрланувчилар фойдасига беш юз минг рубль маънавий зарар ҳамда саксон минг рубль моддий зарар тўлашга мажбур қилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.