Мамлакатимиздаги телеканаллар рейтингини аниқлаш бўйича сўровнома эълон қилинган эди.
Ҳал қилувчи босқич шу даражада қизиқарли ва муросасиз кечдики, деярли ҳар соатда “Zo’r TV” ва “Sevimli” телеканали етакчиликни алмашиб турди. Уларга ким, қандай овоз берди, қандай тарғибот олиб борди — буниси энди бизга қоронғу. Билганимиз, шу бир кун ичида худди спортдаги финалларга хос ҳақиқий кураш бўлди. Қолган номзодлар эса жуда катта фарқ билан орқада қолиб кетди.
Овоз беришда биз учун ҳам кутилмаган рекорд кўрсаткичлар қайд этилди. Яъни 58 минг 931 киши (!) унда иштирок этган бўлса, 75 минг 700 дан ортиқ киши (!) жараённи бевосита кузатди.
Шундай қилиб, якуний сўровномада энг кўп овоз тўплаган “Sevimli” телеканали ғолиб бўлди. Респондентларнинг фикрича, у юртимиздаги энг оммабоп телеканал!
Телеканаллар фоиз кўрсаткичи бўйича рейтингда қуйидагича ўрин олди:
Ўйлаймизки, бу гал ҳеч қандай эътирозга ўрин қолмади, ҳаммаси адолатли ва холис кечди. Норасмий бўлса-да, сўровномада қатнашиб, ўз фикрини билдирган барчага миннатдорлигимизни изҳор этамиз.