Узнет дипфейклар эпидемиясига дуч келган: Шавкат Мирзиёев, Равшан Ирматов ва Зафар Ҳошимов

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда таниқли шахсларни акс этган сохта видео лавҳалар тобора кўпайиб бормоқда. Видеодаги кишилар қисқа вақт ичида катта маблағни   осонликча ишлаб олишни “таклиф қилишади”. Фирибгар видеомейкерларнинг даражаси юксалмоқда, улар таниқли кишиларнинг овозни ҳам сохталаштиришни ўрганишган. 

Бу сафар   таниқли тадбиркор, korzinka.uz супермаркетлар асосчиси Зафар Ҳошимов иштирокида сохта видеоролик тайёрланган, унда тадбиркор   гўёки қандайдир платформани реклама қилган ва тез муддатда беш миллион сўм ишлаш йўли ҳақида гапирган.

“Нима ҳам дердик, фирибгарлар янги босқичга чиқишмоқда. Илгари таниқли шахсларнинг   видеоси ёки фотосуратига бировнинг овозини қўйишарди, энди эса deep fake ёрдамида овозларни ҳам сохталаштириш йўлини топишган”, - деб ёзмоқда таниқли блогер, рақамли хавфсизлик бўйича мутахассис Шухрат Қурбонов (Kurbanoff.net). 

Блогернинг тахминига кўра, президент Мирзиёев ва ҳакам Равшан Ирматовлар иштирокидаги видеороликлар ҳали бошланишидир. Яқин орада бошқа   таниқли шасхлар ҳам пулни қаерга тикиш мумкинлиги ҳақида “фойдали маслаҳатлари”ни   видео орқали беришни бошлашади.

“Албатта, Зафар Ҳошимов фирибгарларнинг мазкур платформасига умуман алоқадор эмас. Афсуски, ҳеч қандай беш миллион сўмга эга бўла ололмайсиз, аксинча, боридан ҳам маҳрум бўлишингиз мумкин”, - дея огоҳлантирмоқда Қурбонов.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.