Кредитга “Жентра” олиб миниш узоққа чўзилмади

Улашиш:

Гаров - бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши ҳисобланади.

Маълумки, Банк кредитлари кўпчилик ҳолларда гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки хатлаш тўғрисида ижро варақа чиқарилади.

Бюронинг Жиззах шаҳар бўлимига Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг фуқаро Б.Ш.дан “Капиталбанк” АТБ фойдасига 210 млн. сўм ундириш ҳамда ундирув қарздорга тегишли “Ласетти” русумли автомашинага қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси 17.08.2023 йилда келиб тушган, шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилиб томонларга юборилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Б.Ш. қарздорликни ихтиёрий тўламаганлиги сабабли, унга тегишли “Ласетти” русумли автомашина хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Келгусида ушбу автомашина электрон-онлайн аукционларида сотилиб, сотувдан тушган пулдан мавжуд қарздорлик қопланади.

 

Сардор Ўроқбоев Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси  

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.