Гаровдаги Cobalt қидирув тадбирида топилди

Улашиш:

Гаров-бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши ҳисобланади.

Маълумки, банк кредитлари кўпчилик ҳолларда гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки хатлаш тўғрисида ижро варақа чиқарилади.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 16.08.2021 йилдаги «Ҳалқбанк» АТ Дўстлик филиали фойдасига И.Х.нинг кредит қарзи ундирувини гаров мулки ҳисобланган «Cobalt LT» русумли автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси бюронинг Жиззах шаҳар бўлимига 09.11.2021 йилда келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорга ижро иши қўзғатилиб, тарафларга нусхалари юборилган.

Мазкур ижро иши доирасида И.Х бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан қарздорликни тўлашдан бош тортиб, ўзига тегишли бўлган автомашинани хатлашдан яшириб келган. Кейинги ижро ҳаракатларида қарздорга маъмурий жарима қўлланилиб, ушбу автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинган.

Ўтказилган тезкор қидирув тадбирларида мазкур «Cobalt LT» русумли автомашинаси Жиззах шаҳри «Ш.Рашидов» кўчасидаги иккиламчи автомобиллар савдоси билан шуғулланувчи автопавильонда давлат рақамисиз сотувда турганлиги аниқланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Фуқаро олган кредити мунтазам тўлаб борганида, маъмурий жарима, давлат божи, ижро йиғими каби ортиқча тўловлар тўламаган ҳамда автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилмаган бўлар эди.

 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.