Акция қоғоздан фойдаланишни камайтиришга қаратилган.
25 октябрь куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан республиканинг барча ҳудудларида “Қоғозсиз бир кун” эко-акцияси бўлиб ўтади.
“Халқаро қоғозсиз кун” муносабати билан ўтказиладиган акциядан мақсад қоғоздан фойдаланишни камайтириш ва ундан оқилона фойдаланишни тарғиб қилишдир.
Акция доирасида дарахтларни асраб-авайлаш, улардан ишлаб чиқарилаётган қоғозлар сарфини камайтириш, мебель жиҳозларини ясашда қайта ишланган хомашёлардан кенг фойдаланиш, қоғозларни ахборот-коммуникация технологияларига алмаштиришни тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг хомашё базасини янада ривожлантириш, иккиламчи қоғоз чиқиндиларини қайта ишлашга қаратилган тарғиботлар амалга оширилади.
Акция қоғоздан фойдаланишни камайтиришга қаратилган.