Банк фаолияти Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида энг тез ривожланаётган тизимлардан биридир. Банкларнинг кредит ресурслари муқаддам ажратилган кедит қарзларининг тасдиқланган график асосида қайтарилишига боғлиқ. Шундай экан маълум мақсадларда кредит олган шахсларнинг бу борада ўз масъулиятларини ошириши, яна кимнингдир кредит ресурсларидан фойдаланишига омил бўлади. Маълумки, Банк кредитлари кўпчилик ҳолларда кафиллик ёки гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки қарздор ва кафил фуқаролардан солидар тартибда ундириш тўғрисида ижро варақа чиқарилади.
Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими томонидан кредит қарздорликларини ундириш бўйича ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
ФИБ Ғаллаорол туманлараро судининг ажримига асосан “Анорбанк” фойдасига қарздор Б.Ғ.га тегишли автотранспорт воситасини ҳатлаш ва банд солиш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан мазкур автотранспорт воситаси хатланди ҳамда жарима майдончасига қўйилди.