Электр ҳисоблагичларни истеъмолчиларнинг ўз ҳисобларидан ўрнатиш режалаштириляпти

Улашиш:

Энергетика вазирлиги ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш таъминлаш ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлашни такомиллаштиришга доир Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқди.

Ҳужжат лойиҳасида келгуси йилдан бошлаб электр ҳисоблагичларни истеъмолчиларнинг ўз ҳисобларидан ўрнатиш назарда тутилмоқда.

Яъни, электр тармқоларига уланиш учун электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиш ишлари 2024 йил 1 январдан бошлаб юридик истеъмолчиларнинг ва 2024 йил 1 апрелдан бошлаб маиший истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Шунингдек, 2024 йил 1 январдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими жорий этилади ҳамда ёқилғи-энергия ресурсларидан самарасиз ва беҳуда фойдаланганлик учун қўлланиладиган иқтисодий жарималар қўллаш тизими такомиллаштирилади.

Табиий газ учун олдиндан тўлов қилмаган юридик истеъмолчиларга ҳисоб-китоб етказиб берилган газ қийматига нисбатан 1,4 коеффицентда ҳамда таъминот корхонасига олдиндан тўловсиз етказиб берилган табиий газ қийматига нисбатан 10 фоиз миқдорида молиявий жарима қўллаш тизими жорий этилади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.