Мажбурий ижро бюросининг Ғаллаорол туман бўлими иш юритувига суднинг тегишли қарори билан қарздор “Kelajak Barhayot zamini” МЧЖ ҳисобидан 228 млн 820 минг сўм кредит қарзини ундириш тўғрисида ҳужжат мавжуд.
Давлат ижрочилари томонидан олиб борилган тезкор ижро ҳаракатлари давомида гаровга қўйилган Кобальт русумли автотранспорт воситаси хатланиб суд қарори ижроси таъминланди.