Банк кредитлари аксар ҳолларда гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаса, суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки хатлаш тўғрисида ижро варақа чиқарилади.
Прокуратура бюросининг Ғаллаорол тумани бўлими иш юритувида бўлган қарздор И.А. ҳисобидан ундирувчи “Анорбанк” АЖ фойдасига 11.547.206 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд. Қарздор тзловни берилган огоҳлантиришга қарамасдан баратараф этмагани учун унинг номида бўлган автотранспорт воситаси хатланди.