Жиззахда қидирувдаги Lacetti топилди

Улашиш:

Бугунги кунда банк кредитлари гаров эвазига ҳам берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш тўғрисида ижро варақа чиқарилади.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 08.02.2023 йилдаги АТБ «Капиталбанк» фойдасига қарздор М.Мамарахимовадан 139,5 миллион сўм кредит қарздорлик ундиривини гаров мулки хисобланган Lacetti автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси бюронинг Жиззах шахар бўлимига келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорларга ижро иши қўзғатилиб, тарафларга нусҳалари юборилган.
Мазкур ижро иши доирасида М.Мамарахимова бир неча бор огохлантирилишига қарамасдан қарздорликни тўлашдан бош тортиб, ўзига тегишли бўлган Lacetti русумли автомашинасини хатлашдан яшириб келган. Кейинги ижро ҳаракатларида ушбу автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинган.

Шунингдек, Ижро хужжатининг ижросини ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун 6,3 млн. сўм ижро йиғими қўлланилган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.