Bluetooth ёқилган бўлиши — қулайликми ёки хавфми? Смартфонингизда уни қачон ўчириш керак?

Улашиш:

Агар сиз Bluetooth орқали наушник, соат ёки бошқа гаджетдан фойдаланмаётган бўлсангиз, бу функцияни вақтинча ўчириб қўйиш нафақат смартфон қувватини тежайди, балки шахсий маълумотларингизни ҳам ҳимоя қилади.

Нега ушини қилиш муҳим?

Қувват тежалади. Замонавий Bluetooth версиялари кам энергия сарфлайди, деб ўйлайсизми? Аслида эса, телефон доим сканер қилади, сигнал юборади ва уланишга тайёр ҳолда туради. Бу орқали батарейкангизни секин бўлса-да, мунтазам қувватсизлантиради.

Кузатувдан сақланасиз. Савдо марказлари ва жамоат жойларидаги махсус "маёқлар" (beacons) телефонингиз сигнали орқали қаерда юрганингизни аниқлаб бориши мумкин. Бу маркетинг мақсадида қилинса-да, шахсий дахлсизликка таҳдид солади.

Хавфсизлик масаласи. Bluetooth — бу алоқа канали. У тасодифий уланишлар, маълумотларни ўғирлаш ёки бошқа киберҳужумлар учун эшик очиб қўйиши мумкин. Бу ҳолатлар кам учраса-да, жамоат жойларида эҳтиёткорлик зарур.

Хулоса:
Агар гаджетларингиз билан актив алоқада эмассангиз — Bluetooth’ни ўчириб қўйиш энг осон, лекин самарали эҳтиёт чорасидир.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.