Кредитни тўламаса юк машинаси сотилади

Улашиш:

Банкларнинг кредит ресурслари муқаддам ажратилган кредит қарзларининг тасдиқланган график асосида қайтарилишига боғлиқ. Шундай экан маълум мақсадларда кредит олган шахсларнинг бу борада ўз масъулиятларини ошириши, яна қайсидир тадбиркорнинг кредит ресурсларидан фойдаланишига имкон яратади.

Хусусан, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг «Осиё гранд файз» МЧЖдан «Агробанк» АТБ фойдасига 418 миллион сўм кредит қарзини ундириш, тўғрисидаги ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли юк автотранспорт воситаси қарздорлик эвазига хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

«Осиё гранд файз» МЧЖ раҳбарлари олган кредитини мунтазам тўлаб борганида, ортиқча ҳаракат ва ҳаражатлар бўлмас эди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.