Маъмурий жарима эвазига “Нексия”

Улашиш:

Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг фуқаро У.Синдаровдан 40 млн.500 минг сўм маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги қарори Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва қарздорга нисбатан ижро иши қўзғатилган.

Қарздор У.Синдаров томонидан мавжуд қарздорлик ихтиёрий тўланмаганлиги сабабли, унинг мол-мулкларига тақиқ ўрнатилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида У.Синдаровга тегишли “Нексия” автомашинаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Келгусида мазкур автотранспорт воситаси бахоланиб, «e-auksion» электрон савдо платформасига савдога чиқарилади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.