Икки бош бўрсиқни сотмоқчи бўлган фуқаролар тезкор гуруҳ томонидан ушланди

Улашиш:

Шу кунларда Давлат экология қўмитаси томонидан ташкил қилинган ишчи гуруҳ Навоий вилоятида бўлиб, ҳудудларда экологик назорат ишларини амалга оширмоқда.

Ишчи гуруҳ, вилоят Экология бошқармасининг назорат инспекцияси, ИИБ ходимлари ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлигида Конимех туманида ўтказилган навбатдаги назорат рейд тадбирида “Дўстлик” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Ш.Х ва Р.Т икки бош бўрсиқни ҳеч қандай рухсатномасиз табиатдан ушлаб, ўз хонадонларида сақлаётганлиги аниқланди ва бу ёввойи жониворларни 3 500 000 сўмга сотмоқчи бўлишаётган пайтда ушланди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 92-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди.

Бўрсиқларни табиат қўйнига қўйиб юбориш чоралари кўрилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.