Остонада қиш: бир суткада 120 га яқин ЙТҲ, 12 киши жароҳатланди

Улашиш:

Биринчи қор Қозоғистон автойўлларида муаммолар туғдиришни бошлади. Хусусан, пойтахт Остонада бир кунда 120 га яқин йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилиб, 12 киши жароҳатланган.

«Об-ҳаво шароитлари ёмонлашуви (қор ёғиши, баъзи жойларда йўлларнинг музлаши) сабабли 12 октябр куни пойтахт кўчаларида 118 та ЙТҲ қайд этилиб, уларда 12 киши тан жароҳати олди», — дейилади Остона полиция департаменти баёнотида.

Шунингдек, Шимолий Қозоғистон вилоятида йўллар музлаб, ҳайдовчилар мушкул вазиятларга тушиб қолишмоқда. Челябинск–Новосибирск трассасининг 418-километрида бир йўла тўртта фура йўл музлаши туфайли ҳаракатлана олмай қолган, шу йўлнинг 619-километрида эса 74 ёшли эркак енгил машинаси билан йўлдан чиқиб кетган.

Фото: Шимолий Қозоғистон вилояти полиция департаменти

Қолаверса, Жезқазған–Петропавловск йўлининг турли қисмларида қор ва муз сабабли бугуннинг ўзида учта жиддий ЙТҲ содир бўлган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.