Ўзбекистонда Навоий, Самарқанд ва Бухоро вилоятларини бирлаштирган янги туристик йўналиш — “Зарафшон – Қорақум йўлаги” туризм ҳалқаси фаолият бошлади. Лойиҳа Туризм қўмитаси ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган.
Маршрут Буюк Ипак йўли меросини намоён этувчи тарихий ва маданий объектларни қамраб олиб, туризм турларини диверсификация қилиш ва сайёҳларнинг мамлакатда қолиш муддатини узайтиришга қаратилган.
Янги йўналиш бўйлаб туристик объектлар сайёҳларни қабул қилишга тўлиқ тайёрланган. Туризм қўмитаси мазкур маршрутни оммалаштириш, саёҳат дастурларини ишлаб чиқиш ва туристлар учун қулайликлар яратиш бўйича тавсиялар берди.