Фориш туман иқтисодий судида электрон маълумот алмашув йўлга қўйилди

Улашиш:

2023 йил 16 январда ПФ11 – сонли “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисида Президент фармони қабул қилинди.

Мазкур фармонда 2023-2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси тасдиқланди.

Стратегия белгиланган устивор вазифалардан бири бу -  судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтиришдир.        

Фориш туман иқтисодий суди томонидан суд мажлисларида тарафлар масофадан туриб, жумладан мобил қурилмалар орқали қатнашишлари таъминланиб келинмоқда.

Мазкур жараённи қулайлик томони шундаки, бошқа вилоятда жойлашган тарафлар олис Фориш туман ҳудудига келмай, ўз офис ёки бошқа турар жойларидан чиқмаган ҳолда суд мажлисларида қатнашиш имкониятидир.

Ушбу жараёнларни амалга ошириш учун “TE Desktop” дастур ва техник имкониятлар ишлаб чиқилган.

Айни кунларда юртимизда қиш фасли хукм сураётган йўллар музлама билан қопланган бир пайтда Тошкент шаҳрида жойлашган жавобгар вакиллари мазкур Президент фармони ижроси доирасида дастур орқали ўз ҳудудидан ҳамда иш жойидан чиқмаган ҳолда 3 та иқтисодий иш бўйича иштирок этишди.            

Бу имкониятлар доимо судларда қатнашиб турадиган ҳуқуқшунослар томонидан ижобий қабул қилинмоқда. 

Бу эса судда ишларни кўришда тезкорликка ва процессуал муддатларнинг тежалишига эришиш баробарида, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини янада ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқларини тўла таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

     Д.Соатов-Фориш туман иқтисодий суди раиси 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.