ДХХ ва ИИВ «Қорадори» рейдлари: 112 кг гиёҳвандлик воситалари ва 8601 дона кучли дори воситаси олинди

Улашиш:

Жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ҳамда Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) кенг кўламли «Қорадори» тадбирининг дастлабки босқичини амалга оширди.

Рейдлар давомида 653 та махсус тадбир ўтказилди ва натижада жами 112 кг 257 грамм гиёҳвандлик воситалари (героин, опий, гашиш, синтетик гиёҳвандлар) ва 8601 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларига нисбатан ноқонуний муомалага чек қўйилди.

Тадбирларда 287 минг 460 АҚШ доллари ва 569 миллион сўм миқдоридаги пул маблағлари олинди. 222 та жиноят иши кўрсатилган, 228 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, 64 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ва 47 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.

Тадбирлар доирасида 175 та «тиғ», 58 та «бита», 24 та «кастет» ва 77 та қурол олинди. Криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида бошқа йўналишларда ҳам тадбирлар давом эттирилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.