Наркотикларнинг ноқонуний айланмаси учун жазо кучайтирилди

Улашиш:

Гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмаси, шунингдек, бу жиноятларни вояга етмаганларга нисбатан содир этганлик учун жазолар кучайтирилди. Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга қўшимча моддалар қўшилди. Янги моддалар ва уларда белгиланган жазолар билан ушбу материалда танишиш мумкин.

Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларнинг телекоммуникация ва интернет тармоқларидан фойдаланган ҳолда ноқонуний айланиши, шунингдек, ушбу жиноятларни вояга етмаганлар иштирокида содир этганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди. Бундан ташқари, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда олганлик, сақлаганлик, ташиганлик ёки жўнатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий кодексларга тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 23 апрелда қабул қилинган ва Сенат томонидан 21 июнда маъқулланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бир қатор янги моддалар киритилди.

56−2-модда



Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, худди шунингдек, уларни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш жазоси назарда тутилмоқда.

56−3-модда

Юқорида таъкидланган моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш билан боғлиқ содир этилган ҳаракатлар учун, ушбу маҳсулотларни мусодара қилган ҳолда БҲМнинг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни мусодара қилиб, ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Агар ушбу ҳаракатларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни топширса, жавобгарликдан озод қилиниши белгиланмоқда.

56−4-модда

Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, худди шунингдек уларни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ҳолатлари аниқланганда ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш жазоси кўзда тутилмоқда.

Ўз навбатида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган янги моддаларда назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг тааллуқлилиги Ички ишлар органларига тегишли экани, ушбу ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш эса Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан амалга оширилиши қайд этилмоқда.

Жиноят кодексининг 251−1-моддаси

Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, худди шунингдек, уларни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Ушбу модда билан айбдор деб топилганлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилдан 2 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Агар юқорида кўрсатилган ҳаракатлар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув юртлари ҳудудида ва талабалар (мактаб ўқувчилари) ётоқхоналарида, болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ёки талабалар (мактаб ўқувчилари) томонидан ўқув, спорт ёки жамоат тадбирларини ўтказиш учун фойдаланиладиган бошқа жойларда, шунингдек уларга туташ ҳудудларда содир этилган бўлса, жазо БҲМнинг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёхуд психотроп моддалар бўлмаган кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, худди шунингдек уларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда ўтказиш ёхуд уларни тайёрлаш ёхуд қайта ишлаш учун асбоб-ускуналарни ўтказиш мақсадини кўзлаб тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ёки ўтказиш 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу ҳаракатлар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув юртлари ҳудудида ва талабаларнинг (ўқувчиларнинг) ётоқхоналарида, болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ёки талабалар (ўқувчилар) томонидан ўқув, спорт ёки жамоат тадбирларини ўтказиш учун фойдаланиладиган бошқа жойларда, шунингдек, уларга туташ ҳудудларда содир этилган бўлса, жазо чоралари кучайтирилади.

251−2-модда

Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар бўлмаган махсус тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Кўрсатиб ўтилган ҳаракатларни содир этган шахс, агар у ҳокимият органларига ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган бўлса ва гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни топширган бўлса, жазодан озод қилинади.

Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар, худди шунингдек уларни телекоммуникация тармоқлари, шунингдек Интернетдан фойдаланган ҳолда ўтказиш (273-моддага қўшимча) 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, ЖК 274-моддаси қуйидаги таҳрирда кенгайтирилди:

Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни уларни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, худди шунингдек уларни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда намойиш этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 150 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилдан 2 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 1 йилдан 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Худди шундай ҳаракатлар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув юртлари ҳудудида ва талабалар (мактаб ўқувчилари) ётоқхоналарида, болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ёки талабалар (мактаб ўқувчилари) томонидан ўқув, спорт ёки жамоат тадбирларини ўтказиш учун фойдаланиладиган бошқа жойларда, шунингдек уларга туташ ҳудудларда содир этилган бўлса, БҲМнинг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни исталган шаклда истеъмол қилишга жалб қилиш 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш жиноятини илгари содир этган шахс томонидан содир этилган худди шундай ҳаракатлар: озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ жойларида: икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан содир этилган бўлса, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.