Божхона ходимлари 2 тоннадан ортиқ гиёҳванд моддаларни ёқиб юборишган

Улашиш:

Тошкентда 2 тоннадан ортиқ гиёҳванд моддалар ёқиб юборилган. Тадбир 26 июнь куни нишонланадиган Халқаро гиёҳвандлик ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш куни муносабати билан оммавий равишда ўтказилган.

photo_2024-06-26_11-42-20 (2).jpg

Янгиҳаёт туманидаги махсус қозонхонада 961 килограмм каннабис, 425 килограмм марихуана, қарий 414 килограмм наша, 100 килограмм кўкнор сомончаси, қарийб 185 килограмм афюн, 37 килограммдан ортиқ героин, шунингдек, кўкнор, афюн кўкнори, тетрагидроканнабинол, кокаин, турли хил психотроп моддалар ва синтетик дорилар ёқилган.

photo_2024-06-26_11-42-20 (3).jpg

Ўтган йили божхона ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда 785 та қоидабузарлик ҳолатларини бартараф этиб, 9,2 тонна гиёҳвандлик воситалари, 18 мингга яқин психотроп моддалар, 0,8 килограмм прекурсорлар, шунингдек, 200 мингга яқин қадоқ ва 109 килограмм кучли моддаларни мусодара қилишган.

Эслатиб ўтамизки, сўнгги уч йил ичида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гиёҳванд моддалар билан боғлиқ 25 мингга яқин жиноий иш қўзғатишган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.