ОАВ: Хитой Россияга қуролланишда ёрдам бермоқда

Улашиш:

Хитой компаниялари Россияга дронлар, вертолётлар, нишонга олиш мосламалари ва бутловчи қисмлар юборди. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Журналистларнинг таъкидлашича, ракета отиш мосламалари, зирҳли транспорт воситалари ва стратегик бомбардимончи самолётлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Россия компаниялари 2023 йилнинг биринчи чорагида Хитойдан ўн минглаб товарлар олган. Бу компанияларнинг деярли ҳаммасига санкция қўлланган.

Бу  Хитой конфликтга барҳам беришга қаратилган музокараларда ўзини асосий тинчлик воситачиси сифатида кўрсатишга уринаётган бир пайтда юз бермоқда.

“Хитой фирмалари Россияга 1000 та дрон, олтита вертолёт, оптик нишонлар, қурол ишлаб чиқариш учун титан қотишмасидан тайёрланган маҳсулотлар, шунингдек, самолётлар учун қисмлар, жумладан, ҳарбийлар учун эҳтиёт қисмлар етказиб берди.
Товарларни қабул қилувчилар орасида миллий гвардия, Россия Ички ишлар вазирлиги, “Ростех”, “Туполев” компанияси ва бошқа Россия тузилмалари бор”, — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Хитойнинг бошқа мамлакатларга экспорти камайгани фонида, Россияга билан экспорт 2023 йил 200 миллиард доллардан ошиб, янги рекорд ўрнатиши мумкин.

Умуман олганда, Хитойнинг потенциал ҳарбий товарлар экспорти олдинги даврга нисбатан 12 ой ичида уч баробардан кўпроққа ошгани айтилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.