Исроил Қатар пойтахти Доҳани ҳавайи ҳужум билан нишонга олди

Улашиш:

Исроил ҳаво кучлари Қатар пойтахти Доҳада ҳужум уюштирди. Шаҳарда камида ўндан ортиқ портлаш овози эшитилди. Ҳужум Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг бош қароргоҳини йўқ қилишга қаратилгани айтилмоқда.

Sabrien News тарқатган маълумотларга кўра, ҳужумнинг асосий нишони ҲАМАСнинг юқори раҳбарияти бўлган. Тел-Авив зарбалар амалга оширилганини тасдиқлади. Операция Исроил мудофаа кучлари ва умумий хавфсизлик хизмати (Shabaq) томонидан амалга оширилган.

Al-Arabiya манбаларига кўра, зарба натижасида ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги етакчиси Ҳалил ал-Ҳайя ва ҳаракат раҳбариятининг яна уч нафар аъзоси ҳалок бўлган. Аммо ҳужум оқибатлари тўлиқ очиқланмаган.

Исроилда шу билан бир вақтда ядровий иншоотлар устидан учувчисиз самолётлар таҳдиди эълон қилинди. Бу ҳолат минтақадаги муаммолар ва хавф-хатарларни янада кескинлаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҲАМАС Ғазо бўйича музокараларга тайёрлигини билдирганди. Бироқ, Исроил уруш ҳаракатларини кучайтириш йўлини танламоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.