Тез орада "Самарқандда омон қолиш" ("Выжить в Самарканде") шоуси Россиянинг ТНТ телеканалида намойиш этилади.
"Комсомольская правда" маълумотларига кўра, 14 январь куни соат 19:00 да ўтган йилнинг кузида Самарқандда суратга олинган Павел Воля ва Лейсан Утяшева иштирокидаги экстремал шоуси янги мавсумининг биринчи серияси намойиш этилади.
Олиб борувчиларнинг сўзларига кўра, шоу мутлақо янги, унинг ғояси эр-хотин таътилда бўлган даврда пайдо бўлган, бу вақт давомида улар чет элда қарийбки адашиб қолишган.
Катта реалити-шоуда етти юлдуз ва етти нафар оддий одам 10 миллион рубль учун курашмоқда. Шоу концепцияси қуйидагича: жамоавий синов натижаларига кўра, баъзи иштирокчилар тунни пахса уйларда, бошқалари эса ипак чойшабларда ўтказадилар. Аммо ҳамма нарса бирданига ўзгариши мумкин: яшаш шароитлари ҳам, иштирокчилар сони ҳам. Бош соврин эса ўзгаришсиз қолмоқда.
Шундай қилиб, битта жамоа ўтов йиғишни, қўйларни қирқишни, гуруч ва қуритилган меваларни истеъмол қилишни сув топишни ва чўлда йиртқичлар ва илонлардан яширишни ўрганади. Бошқа жамоа учун шоу ижодкорлари ҳашаматли Самарқанднинг имкониятларини тақдим қилишган, хусусан, иштирокчилар учун нафис таомлар, меъморчилик гўзаллиги ва бутун дунёга машҳур жойлар, шунингдек, улуғвор тоғ тизмалари фонида ажойиб кўриниш бераётган ҳашаматли меҳмонхоналар мунтазир.
Маълумки, "халқдан чиққан кишилар” жамоасига саралаш босқичига олти минг нафар талабгор ариза топширган, уларнинг тафсилотлари номаълум, фақат бундан олдин улар ҳеч қачон чет элга бормаган.
Эслатиб ўтамизки, аввалроқ юлдузлар жамоаси аъзолари, жумладан Влад Топалов, Юлия Паршута, Назима ва Вики Одинцова шоуни суратга олиш чоғида Самарқанд ҳақидаги таассуротлари ҳақида сўзлаб беришган эди.