Конституциямизда ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбур эканлиги аниқ қилиб белгилаб қўйилган. Лекин бу мажбуриятни ҳар доим ҳам ота-оналар (кўпроқ оталар) ҳис этмасдан, фарзандлар таъминотидан қочиб юришади.
Бунинг оқибати ўлароқ, Мажбурий ижро бюроси ҳудудий органларига алимент масаласида ижро ҳужжатлари келиб тушади, шикоятлар ёзилади.
Алимент ундирилиши муқаррар эканлиги тушунтирилгач ёки бу борада мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширила бошлагач, ажрашган оилалар орасида ярашишга қарор қилганлари ҳам чиқиб қолмоқда.
Бюронинг Шароф Рашидов туман бўлими иш юритувида мавжуд қарздор Х.Н ҳисобидан ундирувчи Н.М фойдасига вояга етмаган фарзандлари учун иш ҳақининг 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Бюро ижрочилари томонидан олиб борилган профилактик суҳбатлардан сўнг, тарафлар ўзаро келишганлиги сабабли ижро ҳужжати Қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан иш юритувидан тамомланди.