Ўзбекистонда хусусий болалар боғчаларига тарбияланувчиларни 2 ёшдан қабул қилишга рухсат берилди

Улашиш:

2022 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистонда хусусий болалар боғчаларига тарбияланувчиларни 2 ёшдан қабул қилишга рухсат берилган. Илгари фақат 3 ёшдан мумкин эди.  

Шу билан бирга, болалар пуллик асосда ва фақат тўлиқ қувват билан ишламайдиган болалар боғчаларига қабул қилинади.

Бундан ташқари, 1 апрелдан бошлаб боқувчисини йўқотган аёллар давлат мактабгача таълим ташкилотларига тўланадиган ота-она бадалидан озод қилинади. Давлат уч ёшга тўлмаган бундай аёлларнинг фарзандларини тарбиялаш учун нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига  бюджетдан субсидиялар ажратади.

Давлат кечки болалар боғчаларини яратишни ҳам рағбатлантиради. Шундай қилиб, кечки сменада аёллар фаолият олиб борадиган корхона ва ташкилотларда мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилган тақдирда, давлат бюджети ҳисобидан тарбиячиларнинг иш ҳақи қопланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.